Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Президент ва бошқа расмийлар атоқли олим вафоти муносабати билан таъзия билдиришди

Президент ва бошқа расмийлар атоқли олим вафоти муносабати билан таъзия билдиришди

Бекжон Тошмуҳаммедов

Аввалроқ академик Бекжон Тошмуҳаммедовнинг оламдан ўтгани тўғрисида хабар бергандик.

Ш.Мирзиёев, Т.Нарбаева, Н.Исмоилов, А.Арипов ва Б.Йўлдошев атоқли олим Бекжон Тошмуҳамедовнинг ёрқин хотирасини ёдга олишди.

Хусусан, Бекжон Тошмуҳамедовнинг биофизика фанининг Ўзбекистондаги асосчиларидан бири эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтишди.

Б.Тошмуҳамедов биофизика, ҳужайра физиологияси ва табиатни муҳофаза қилиш бўйича йирик тадқиқотчи сифатида танилган олим эди. Унинг биофизика мактабини дунёга танитишда муҳим аҳамиятга эга бўлган долзарб мавзулардаги илмий мақола ва тадқиқотлари, рисола ва монографиялари юртимиз ва чет эл илмий жамоатчилиги ўртасида эътибор қозонди.

Олим ҳужайра мембранасига таъсир қилувчи фаол моддаларнинг тадқиқоти бўйича Ўзбекистонда илмий марказ яратди. Халқаро миқёсда кенг эътироф этилган ушбу марказнинг биофизика лабораторияларида Хитой, Корея Республикаси, Ҳиндистон, Араб мамлакатлари, Польша ва бошқа давлатлардан изланувчилар келиб тадқиқот ишларини амалга оширишди.

Б.Тошмуҳамедов АҚШ, Англия, Германия, Франция, Швеция, Дания каби мамлакатларнинг бир неча халқаро илмий марказ ва академияларининг фахрий аъзоси эди.

Академик Б.Тошмуҳамедовнинг мамлакатимиз илм-фанини ривожлантириш борасидаги хизматлари давлатимиз томонидан муносиб тақдирланди. У Беруний номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофотига ва «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби» унвонига сазовор бўлган эди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг