Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Президент маслаҳатчиси ўринбосари бошқа лавозимга тасдиқланди

Президент маслаҳатчиси ўринбосари бошқа лавозимга тасдиқланди

Нодир Собирович Отажонов.

Ҳукумат қарори (112-сон, 28.02.2020 й.) билан Нодир Собирович Отажонов «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ бошқарувининг раиси лавозимига тасдиқланди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Маълумот учун, «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖнинг ягона акциядори — Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2020 йил 25 февралдаги қарорига мувофиқ Н.С.Отажонов жамият бошқаруви раиси лавозимига тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, Нодир Отажонов 2019 йил 28 январда Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг