Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Президент Кармана тумани мансабдорларини ишдан олди

Президент Кармана тумани мансабдорларини ишдан олди

Карманадаги қурилиши якунланмаган бинода 452 та «майнинг» қурилмаси ўрнатилгани оқибатида ўн ой давомида қарийб 5,5 миллион киловатт-соат электрдан ноқонуний фойдаланилган.

Президент йиғилишида Кармана тумани ҳокими, прокурори, департамент бошлиғи, ички ишлар, электр тармоқлари раҳбарлари ўн ойда ҳудудда шунча электрдан ўғирликни пайқамагани, туманда ойлик истеъмол бирданига 5 фоизга ошганини таҳлил қилмагани танқид қилинди.

Ушбу раҳбарларнинг барчаси ишдан олиниши белгиланди, Бош прокуратурага уларнинг ҳаракатига баҳо бериб, қонун устуворлигини таъминлаш топширилди.

Мамлакатимиздаги электр улгуржи истеъмолчиларининг 28 фоизи автоматлашган тизимга (АСКУЭ) уланмагани қайд этилди. Ёки, ақлли ҳисоблагичлар ўрнатилгани билан, 170 мингдан зиёд абонентларнинг автоматлашган тизим билан алоқаси йўқ.

Соҳа мутасаддиларига барча улгуржи истеъмолчиларни АСКУЭ тизимига улаш топширилди.

Жорий йилда ҳудудларда 3,5 миллиард киловатт-соат электрдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқлангани таъкидланди.

Мутасаддиларга ўғирликлар энг юқори бўлган ҳудудларда ноқонуний истеъмолга сабаб бўлаётган омилларни аниқлаб, уларни бартараф қилиш бўйича тизим яратиш вазифаси қўйилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг