Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Президент фармони билан ойлик, стипендия ва нафақалар оширилади

Президент фармони билан ойлик, стипендия ва нафақалар оширилади

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2018 йил 2 июль куни «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги фармонни имзолади. Фармон матни «ЎзА»да эълон қилинди.

Унга кўра, 2018 йилнинг 15 июлидан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори ўрта ҳисобда 1,07 баравар оширилади.

Шунингдек, мазкур санадан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида энг кам:

- иш ҳақи – ойига 184 300 сўм;

- ёшга доир пенсиялар – ойига 360 460 сўм;

- болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа – ойига 360 460 сўм;

- зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа ойига 221 190 сўм миқдорида белгиланди.

Иш ҳақи ҳамда пенсияларга қўшилган устама ва қўшимча ҳақларнинг барча турлари, энг кам иш ҳақига нисбатан белгиланган компенсация ва бошқа тўловлар 2018 йилнинг 15 июлидан бошлаб мазкур Фармонда белгиланган энг кам иш ҳақи миқдоридан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.

Хўжалик ҳисобидаги корхона ва ташкилотлар 2018 йилнинг 15 июлидан бошлаб мазкур Фармонда белгиланган энг кам иш ҳақига мувофиқ, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ва меҳнат сарфини камайтириш ҳисобига иш ҳақи миқдорини ошириши белгилаб қўйилди.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг