Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Президент Фарғонага доир қарор имзолаши мумкин

Президент Фарғонага доир қарор имзолаши мумкин

Фото:«Xabar.uz»

Фарғона вилоятида сувдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар белгиланмоқда. Президентнинг бу борадаги тегишли қарори лойиҳаси муҳокамага эълон қилинди.

Ҳужжат лойиҳасига кўра, «Фарғона вилоятида сувдан самарали фойдаланиш даражасини ошириш жамғармаси» ташил этилади.

Жамғарма маблағлари Фарғона вилотида ирригация тизимларидаги йўқотишларни камайтириш, сув хўжалиги  ирригация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш, уларни таъмирлаш-тиклаш, сувни тежайдиган замонавий технологияларни кенг жорий қилиш, сув хўжалиги объектларида бошқарув тизимларини автоматлаштириш тадбирларига йўналтирилади.

Қайд этилишича, жамғармага Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан 25 миллион АҚШ доллари эквивалентида сўмда кредит ажратиш кўзда тутилмоқда.

Мазкур кредит 3 йил муддатга, шу жумладан 1 йил имтиёзли даврни ҳисобга олган ҳолда йиллик фоиз ставкаси 6 ойлик LIBOR + 3 фоизда Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган лойиҳаларнинг манзилли рўйхатларига мувофиқ босқичма-босқич ажратилади.

Қарор лойиҳаси муҳокамаси жорий ойнинг 29 санасига қадар очиқ.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг