Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Пойтахт прокуратураси: шаҳарнинг 300 дан ортиқ маҳаллаларида ҳар уч кунда ярмарка ташкил қилинмоқда

Пойтахт прокуратураси: шаҳарнинг 300 дан ортиқ маҳаллаларида ҳар уч кунда ярмарка ташкил қилинмоқда

Фото: Тошкент шаҳар прокуратураси матбуот хизмати

Бугунги синовли шароитда аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш, нарх-наво барқарорлигини сақлаш муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаш ортиқча. Таъминот масаласида ҳозирча жиддий муаммо йўқ, шукр. Нарх-наво масаласи ҳам қатъий назоратда. Бироқ вазият тақазосига кўра жорий этилган чекловлар керакли озиқ-овқат маҳсулотларини жойиб бориб, сотиб олишда маълум ноқулайликлар туғдириши мумкин. Маълумотларга қараганда, Тошкент шаҳридаги 13 та деҳқон бозори ва уларнинг 45 та филиали ҳамда катта ва ўрта ҳажмдаги савдо дўконлари («Корзинка», «Макро», «Ҳавас» ва бошқалар) атрофида 200 та маҳалла жойлашган. Демак, шунча маҳалла аҳолисида зарур озиқ-овқат маҳсулотларини жойида харид қилишда ортиқча муаммо йўқ. Пойтахтда эса яна 300 дан ортиқ маҳалла бор...

Фото:Тошкент шаҳар прокуратураси матбуот хизмати

Тошкент шаҳар прокуратураси матбуот хизмати раҳбари Хуршида Раҳмонованинг «Xabar.uz»га маълум қилишича, жорий этилган чекловлар сабаб ноқулайликлар туғилиши эътиборидан пойтахнинг қолган 300дан ортиқ маҳаллаларида ярмакалар ташкил этилмоқда. Прокуратура органлари масъуллигида ташкил этилаётган ярмаркалар график асосида - ҳар уч кунда бўлиб ўтмоқда. Аҳоли қулайлиги учун ҳар бир маҳаллада ярмарка ташкил этиладиган кун ва соатлар графиклари осиб қўйилган.

Куни кеча мана шундай ярмаркалар пойтахтнинг Бектемир, Учтепа ва Шайхонтохур туманидаги маҳаллаларда ташкил этилди. Унда 14 турдаги - 10 тонна картошка, 3 тонна пиёз, 1 тонна ёг, 300 кгдан помидор ва бодиринг, гурунч, макарон ва бошқа маҳсулотлар етказиб берилди.

Фото:Тошкент шаҳар прокуратураси матбуот хизмати

Савдо нуқталарида маҳсулотлар нархларининг асоссиз ошишининг олдини олиш масалалари прокуратура ва департамент органлари томонидан алоҳида назоратга олинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг