Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Пахтаободга янги ҳоким тайинланди

Пахтаободга янги ҳоким тайинланди

Халқ депутатлари Пахтаобод тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда Пахтаобод тумани ҳокими лавозимига Бобоев Шоятбек тайинланди.

Шоятбек Бобоев 1981 йилда Андижон вилоятининг Хонобод шаҳрида туғилган. 2011 йилда (сиртқи) Андижон қишлоқ хўжалик институтини, 2016 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.

Меҳнат фаолияти давомида «Uz-koje», «Ўзбекистон Темир йўллари», «Тошкент механика заводи» акциядорлик жамиятлари, Хўжаобод тумани ҳокимлиги ва учта вазирликда раҳбарлик лавозимларида фаолият юритган.

Ушбу лавозимга тайинлангунига қадар, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг машинасозлик (ускунасозлик) ва электротехника саноати бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритаётган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг