Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ўзгидромет» Тошкент ҳавосининг ифлосланиш даражаси ҳақида маълумот берди

«Ўзгидромет» Тошкент ҳавосининг ифлосланиш даражаси ҳақида маълумот берди

Фото: «Xabar.uz»

«Ўзгидромет» пойтахтда ҳавонинг ифлосланиш даражаси ҳақида маълумот  берди.

19 май ва 20 май тонгида Тошкент шаҳридаги метеорологик шароитлар шаҳарнинг ҳаво муҳитида зарарли моддаларнинг бир оз тарқалишига имконият яратди.

Рухсат этилган меъёр (РЕМ)дан юқори бир кеча-кундузлик концентрациялар сони умумий кузатишлар сонига нисбатан 8 фоизни ташкил этди, бу эса атмосфера ифлосланишининг паст даражасига мос келади.

Назоратдаги зарарли моддалар концентрациясининг ўртача миқдори 19 майда қуйидагича бўлди: чанг – 0,1; углерод оксиди – 0,8; олтингугурт диоксиди – 0,0; азот диоксиди – 0,8; аммиак – 0,3 РЕМ о.қ.

22 май ва 23 май тонгида Тошкент шаҳрининг об-ҳаво шароити унинг ҳаво муҳитида зарарли моддаларнинг бир оз йиғилишига имконият яратади. Ифлосланиш даражаси паст бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг