Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбошимчалик билан қурилган тураржойлар: фуқароларнинг мурожаатлари ўз вақтида ва сифатли ижро этилиши шарт

Ўзбошимчалик билан қурилган тураржойлар: фуқароларнинг мурожаатлари ўз вақтида ва сифатли ижро этилиши шарт

Фото: Давлат хизматлари агентлиги

Давлат хизматлари агентлигида 10 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони, Агентлик масъул ходимлари ҳамда мазкур қарор билан тасдиқланган республика комиссияси аъзоларининг вакиллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Агентликнинг Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими, «Xabar.uz»га маълум қилишича, йиғилишда мамлакатимиз раҳбарининг 2018 йил 20 апрелдаги «Фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган тураржойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясини ўтказиш тўғрисида»ги фармони ижросини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Йиғилишда фуқароларнинг ўзбошимчалик билан қурилган тураржойларга нисбатан мулк ҳуқуқини олиш бўйича келиб тушаётган мурожаатларнинг ўз вақтида ва сифатли ижро этилишини таъминлаш, ваколатли органлар ўртасида ўзаро электрон ҳамкорлик тизимини янада яхшилаш, ўтказилаётган умумдавлат акцияси тўғрисида аҳолига кенг тушунтириш ишларини олиб бориш ҳамда жойлардаги комиссиянинг фаолиятини доимий равишда назорат қилиб бориш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шу билан бирга, мазкур акцияни ўтказишга масъул ваколатли идораларга акция доирасида қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйган тақдирда уларнинг мансабдор шахслари ва ходимларига нисбатан маъмурий жазо чоралари қўлланиши ҳақида эслатиб ўтилди.

Муҳокама якунлари бўйича келгусида амалга оширилиши лозим бўлган бошқа вазифа ва топшириқлар белгилаб олинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг