Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистоннинг бир нечта шаҳарларида йўлкира нархи ошади

Ўзбекистоннинг бир нечта шаҳарларида йўлкира нархи ошади

Фото: «Uz24.uz»

Нукус, Қарши, Андижон ва Наманганда ҳам жамоат транспортида йўлкира нархи ошиши кутилмоқда. Бу ҳақда вилоят ҳокимликларининг Ўзбекистон Республикаси ноорматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг муҳокамаси сайтига қўйган «Шаҳарда йўловчилар транспортида йўловчилар ташиш ҳақининг янги тарифини белгилаш тўғрисида»ги қарори лойиҳаларида сўз бормоқда, деб хабар берди «Kun.uz».

Ҳужжат лойиҳасида таъкидланишича, йўлкира тарифларининг оширилишига Молия вазирлигининг 2018 йил 12 апрелдаги хати асос қилиб олинган.

Наманган вилоят ҳокимилиги томонидан киритилган қарор лойиҳасига кўра, Наманганда 2018 йилнинг 1 май санасидан эътиборан жамоат транспортида йўлкира ҳақи 1000 сўм этиб белгиланади. Ҳозирги вақтда Наманганда автобусларда йўлкира ҳақи 500 сўмни ташкил этмоқда.

Қашқадарё вилоят ҳокимилиги томонидан киритилган қарор лойиҳасига кўра, Қарши шаҳар йўловчилар транспортида йўловчилар ташиш хизматларининг чекланган тарифи «Дамас» русумли автотранспорт воситалари учун йўлкира ҳақи бир йўловчи учун 1500 (бир ярим минг) сўм, «Исузу» автобусларига 1000 (минг) сўм этиб белгиланиши, ушбу қарор ҳокимликнинг qashqadaryo.uz расмий веб-сайтига жойлаштириши ҳамда оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши ва расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга кириши белгиланмоқда.

Андижон вилоят ҳокимилиги томонидан киритилган қарор лойиҳасига кўра, Андижон шаҳар ҳудудида фаолият кўрсатаётган автобус йўналишлари учун йўл кира нархлари 1000 сўм этиб белгиланади. Андижон шаҳар ҳудудида фаолият кўрсатаётган йўналишли такси йўналишлари учун йўл кира нархлари 5 километргача бўлган масофа учун — 1000 сўм миқдорида; 5 километрдан юқори бўлган масофа учун – 1500 сўм этиб белгиланиши назарда тутилмоқда.

Қорақлпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши томонидан киритилган қарор лойиҳасига кўра, Қорақалпоғистон Республикасида шаҳар йўловчилар транспортида йўловчилар ташиш хизмати бир марталик автобусда йўловчиларни ташиш хизмати тарифи 900 сўм ва йўналишли таксида йўловчиларни ташиш хизмати тарифи 1000 сўм миқдорида белгиланиши назарда тутилган.

Нашрнинг эслатишича, Самарқанд вилоят ҳокимининг қарорига кўра, Самарқанд шаҳрида жамоат транспортлари учун йўлкира ҳақи 20 апрелдан эътиборан 1200 сўм этиб белгилангани ҳақида аввалроқ хабар берилган. Самарқанд шаҳрида йўлкираси 900 сўм автобус ва йўлкираси 1000 сўм бўлган трамвайлар 19 апрелдан бошлаб йўловчилардан йўлкира учун 1200 сўм олишмоқда. Гарчи сайтда муҳокама 1 майгача бўлиши назарда тутилган.

Нашр республикамизнинг бошқа шаҳарларида шаҳар автобусларидан фойдаланишда йўлкира нархи қанча эканлигига қизиқди:

Жумладан, муштарийлар автобусларда йўлкира нархи Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида – 1200 сўм, Чирчиқда – 800 сўм, Урганч ва Бухорода – 700 сўм, Қўқонда – 600 сўм, Қаршида – 600 сўм (бироқ барча 500 сўм беради), Андижон, Фарғона, Наманган, Риштон ва Термиз шаҳарларида – 500 сўм эканлигини маълум қилишган.

Дарвоқе, мазкур қарор лойиҳалари муҳокамага қўйилган. Ушбу шаҳарларда яшовчи аҳолида бу борада қандайдир эътирозлар ёки таклифлар бўлса, ҳаволалар орқали бемалол кириб қарор бандларига ўз фикрларини билдиришлари мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг