Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тожикистонликлар Ўзбекистонга ташриф бўйича яққол етакчига айланди

Тожикистонликлар Ўзбекистонга ташриф бўйича яққол етакчига айланди

Фото: Xabar.uz

Статистика агентлигининг маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-декабрь ойларида 6,6 млн. нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган. Энг кўп сайёҳ Тожикистондан келган - 2,1 миллион киши. 

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,4 млн. нафарга ёки 26,6 фоизга ошган.

Ўзбекистонга 2023 йилда энг кўп қайси давлатларнинг фуқаролари туристик мақсадда ташриф буюрган?

Тожикистон – 2155,2 минг нафар

Қирғиз Респ.– 1757,1 минг нафар

Қозоғистон – 1333,3 минг нафар

Россия – 714,3 минг нафар

Туркия – 106,5 минг нафар

Туркманистон – 100,3 минг нафар

Хитой – 42,5 минг нафар

Ҳиндистон – 45,5 минг нафар

Жанубий Корея – 37,1 минг нафар

Германия – 29,6 минг нафар

Италия – 25,6 минг нафар

AҚШ – 23 минг нафар

Франция – 18,6 минг нафар

Буюк Британия – 16,2 минг нафар

Испания – 15,2 минг нафар

Беларусь – 15,1 минг нафар

Озарбайжон – 14,7 минг нафар

Япония – 12,4 минг нафар

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг