Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонга жанубдан қуруқ ва иссиқ ҳаво оқими кириб келмоқда – «Ўзгидромет»

Ўзбекистонга жанубдан қуруқ ва иссиқ ҳаво оқими кириб келмоқда  – «Ўзгидромет»

Фото:«Xabar.uz»

Республика Гидрометеорология хизмати бошланган ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. 

Ўтган ҳафтада Ўзбекистон аҳолиси минтақамизга Урал ҳудудидан кирган совуқ оқим таъсирини ҳис қилди. Мамлакатимиз ҳудудининг катта қисмида ҳарорат иқлимий меъёрлардан 4-7 даражага паст бўлди.

Бугун совуқ ҳаво республика ҳудудидан чекина бошлади. Ҳарорат кундузи 19-22 даражагача кўтарилсада, бу ҳали ҳамон меъёрдан 2-3 даражага пастдир.

Иш ҳафтаси давомида Ўзбекистон ҳудудига хорижий жанубдан қуруқ ва иссиқ ҳаво оқими киришни бошлайди.

Бутун республика бўйича об-ҳаво кам булутли ва ёғингарчиликсиз бўлади.

Ҳарорат кўтарилиб бориб, кечаси 7-10 даража, кундузи 22-25 даража иссиқ бўлади, бу иқлимий меъёрлардан 2-4 даражага юқоридир.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг