Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонда сувдан қарздорлик миқдори маълум қилинди

Ўзбекистонда сувдан қарздорлик миқдори маълум қилинди

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон бўйича сувдан қарздорлик 674,1 млрд. сўмга етди. Шунинг 555,8 млрд. сўми аҳоли, 118,2 млрд. сўми эса юридик истеъмолчилар ҳиссасига тўғри келади. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

«Ўзсувтаъминот» АЖ мутасаддилари иштирок этган тадбирда қайд этилишича, шу йилнинг биринчи чорагида электрон тўлов тизимлари орқали 39,3 млрд. сўм келиб тушди, ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига (22,8 млрд. сўм) нисбатан 72 фоизга ошди.

Бугунги кунда 2 444 нафар назоратчи ишга қабул қилиниб, улар 2 368 та (97 фоиз) терминал ва 2 587 та (106 фоиз) термопринтер билан таъминланган.

Жорий йил I чорагида пул ундируви 349 млрд. сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига  нисбатан 122 млрд. сўм ёки 54 фоизга ошди. Ҳудудий корхоналар томонидан 63,5 млрд. сўм қарздорлик фуқаролик ва иқтисодий судларга тақдим қилинган.

Марказлашган ичимлик суви хизматлари мавжуд бўлган 741 та МФЙдаги шартномасиз равишда ичимлик сувдан фойдаланиб келаётган 23343 та истеъмолчи (90932 аҳоли) аниқланди ва улар билан «Сувтаъминот» МЧЖлар шартномалар расмийлаштиришга ҳамда 7826 млн. сўм ундирилишига эришилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг