Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ўзбекистон» меҳмонхонасининг нархи қарийб 7 миллион долларга арзонлади

«Ўзбекистон» меҳмонхонасининг нархи қарийб 7 миллион долларга арзонлади

Тошкентдаги «Отел Ўзбекистон» МЧЖ қўшма корхонасидаги давлат улуши (80,13 фоиз) 26,4 миллион долларга баҳоланди. Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлиги хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ меҳмонхона 33 миллион доллар қийматида сотувга қўйилган эди.

«Отел Ўзбекистон» МЧЖ ҚКнинг давлат улушини сотиб олишни истаган инвесторларнинг мурожаатлари тегишли тартибда Давлат мулкини хорижий инвесторларга сотиш бўйича тендер савдоларини ўтказиш давлат комиссияси томонидан кўриб чиқилади.

Танловда иштирок этувчилар бошланғич сумманинг 15 фоиз миқдорида депозит қўйишлари керак.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг