Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси фуқароларга мурожаат билан чиқди

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси фуқароларга мурожаат билан чиқди

Фото: Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси

1 июлдан Ўзбекистон фуқароларига консуллик хизматлари кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида  Россия Федерациясидаги элчихонаси Консуллик бўлими негизида етти каналли «Call-Center» ишга туширилди. Бу ҳақда элчихонанинг Фейсбукдаги саҳифасида хабар берилди. 

«Call-Center» орқали Ўзбекистон фуқаролари автоматик тарзда ўзбек ва рус тилларида консуллик-ҳуқуқий соҳасига доир ахборотларни (Россиянинг турли ҳудудларидаги консуллик муассасаларининг манзили, иш тартиби ва ҳудудий тақсимоти, кўрсатиладиган хизматлар ҳамда ҳар бир хизмат учун зарур бўлган ҳужжатлар) олиш имконига эгалар.

Юзага келадиган саволларни аниқлаштириш учун оператор билан боғланиш имконияти мавжуд. Автоматик жавоб бериш тизими қўнғироқ қилаётган шахсга маълумот олиш ёки оператор билан боғланиш учун ҳаракатлар кетма-кетлигини тушунтиради. Шунингдек, операторлар яқин муддатда жавоб бериши мумкинлиги ва мурожаат қилувчининг кутиш навбати ҳам айтилади. Кўрсатиладиган хизматлар сифатини назорат қилиш мақсадида барча қўнғироқлар ёзиб олинади.

«Call-Center» рақамлари:

+7 499 2300076, +7 499 2383620.

Марказлар ҳақида тўлиқ маълумотни ушбу ҳавола орқали олишингиз мумкин. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг