Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Орамиздаги қаҳрамон. Сирдарёлик курсант чўкаётган қизни қутқариб қолди

Орамиздаги қаҳрамон. Сирдарёлик курсант чўкаётган қизни қутқариб қолди

Ҳаёт турфа синовларга бой, кутилмаганда рўй берадиган воқеликлар сабаб атрофимиздаги қаҳрамонларни кашф қилиб бораверамиз, дея ёзади «Сирдарё хабарлари» канали Сирдарё вилояти божхона бошқармасига таяниб.

Хабарда айтилишича, Сирдарё вилояти, Сирдарё шаҳрида туғилган, хозирда Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти 4-босқич курсанти Сарваржон Эргашев чўкаётган қизни қутқариб қолган.

С.Эргашев жорий йил 13 октябр куни институт дарвозаси олдида навбатчилик ўтаётганда ёш қиз «Бўзсув» каналига тўсатдан тушганлигини кўриб қолади ва иккиланиб ўтирмай чин инсонийлик фазилатларини намоён қилиб, сувга чўкаётган қизни қутқаради. Курсант С.Эргашевнинг кўрсатган хушёрлиги натижасида бир фожианинг олди олиниб, қизнинг ҳаёти сақлаб қолинди, унинг ота-онаси, яқинлари рўй бериши мумкин бўлган мусибатдан халос бўлдилар.

Хизмат бурчини бажариш чоғида кўрсатган мардлиги, жасорати ва фидоийлиги учун С.Эргашев Ички ишлар органлари, Давлат божхона қўмитаси, Божхона институти ва Сирдарё вилояти божхона бошқармаси томонидан тақдирланди. Сирдарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан С.Эргашевнинг яшаш хонадонига борилиб, унинг ота-онаси Фарход ака ва Шахло опаларга бошқарманинг «Ташаккурномаси» тантанали равишда топширилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг