Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўқитувчиларнинг ойлик маошини ва обрўйини кўтариш бўйича ТАКЛИФ ва таҳлил...

Ўқитувчиларнинг ойлик маошини ва обрўйини кўтариш бўйича ТАКЛИФ ва таҳлил...

Фото: «Xabar.uz»

Келинг, инсоф ва мантиқан бир ҳисоб-китоб қиламиз:

Ўзбекистонимизда 5 248 484 нафар мактаб ўқувчиси бўлиб, ҳар чоракда энг кам иш ҳақининг 1,5 бараварида тўлов қилиб ўқиса ва топаётган даромадимизнинг солиққа тўланадиган қисмидан (барча даромад соҳибларидан олинадиган) 8 фоизни Ёшлар иттифоқига эмас, Халқ таълим вазирлигига ўтказсак (чин дилдан, чуқур ҳис қилиб), кичик ҳисоб-китобимизга кўра бир йилда соф 10-11 триллион сўм пул йиғилади.

Шу пулларни жорий йил ҳисобида аниқланган (жами ўқитувчи-ўқувчилар кўрсаткичлари ХТВ статистикасидан олинди) 408 135 нафар ўқитувчига 12 ой давомида (мисол учун) тенг тақсимлаганда чиққан 2 143 898 сўм пул (шу вақтларда бир ставка олаётган ойлиги ўртача 1,1 миллион сўм атрофида) қўшимча берилса жами 3 миллион сўмдан кам бўлмайди. Яхши ишлаган ўқитувчилар 3,5 — 4 миллион сўмдан ойлик маош оладиган бўлади. 11 триллион сўм пул — кам таъминланганлардан олинмаслиги мумкин деб топилган ҳамда иккита ва ундан кўп бўлган фарзандлиларга қилинадиган чегирмалардан ташқари ҳисоб-китоб маҳсули...

Ўйлайманки, бундай имкониятга ўзбекистонликлар жиддий эътибор қаратади. Устозларимизни бутун халқ ўйлайдиган пайт келмадимикин? Сиз бу таклифга розимисиз?! Кўзи ва кўнгли тўқ ўқитувчи  ўқувчилари  ва ўзининг устида дилдан ишлайди ва эркак ўқитувчилар ҳам кўпаяр эди.

Жуда кўп гап ва мисоллар, қўшимчалар билан тўлдириб берсам бўларди, аммо асосни ёздим. Бу вазиятда халқ ҳам, ҳукумат ҳам елкама-елка қадам ташлаши принципи ишга тушиши керак.

Абдуқодир Мўминов,
журналист

Изоҳлар 2

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг