Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Олмалиққа янги ҳоким тайинланди

Олмалиққа янги ҳоким тайинланди

Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги

Олмалиқ шаҳри ҳокими Усмон Раҳимов ўғлининг «эркаликлари» ортидан ишдан олингани хабар қилинганди.

Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов иштирок этган халқ депутатлари шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Олмалиқнинг янги ҳокими таништирилди.

Шу пайтгача Тошкент вилояти ҳокимининг шаҳарлар инфратузилмасини ривожлантириш, ободонлаштириш ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари сифатида ишлаб келаётган Қобил Ҳамдамов Олмалиқ шаҳар ҳокими этиб тайинланди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг