Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Олимлар нонуштага сут ичишни тавсия қилишмоқда

Олимлар нонуштага сут ичишни тавсия қилишмоқда

Фото: «Lifegid.com»

Канадалик олимларнинг «Journal of Dairy Science» журналида чоп этилган мақоласида эрталаб сут ичишнинг фойдаси ҳақида сўз боради. Улар ўтказган тадқиқотда меъёрдаги вазнга эга, ёш ва соғлом 32 нафар инсон қатнашди.

Тадқиқот қатнашчилари эрталаб ҳар хил оқсил таркибига эга 250 миллилитрдан сут ва икки порциядан сули бўтқаси истеъмол қилишди. Тадқиқотчилар кун давомида уларнинг иштаҳаси ва қон таркибидаги глюкоза миқдори ўзгаришларини тинмай кузатиб боришди.

Аниқланишича, сут сувдан фарқли равишда қонда глюкоза тўпланишини сусайтираркан, сут оқсилга қанча бой бўлса бу борадаги таъсири ҳам шунча кучли бўларкан. Эрталаблари сут ичганларда кун давомида кўп овқат ейишга ҳам рағбат туғилмаган.

Сут оқсиллари қондаги қанд миқдорини меъёрлаштириб, кун давомида иштаҳани пасайтириб туради. Бу айниқса семиришдан ва 2-тоифали диабетдан азият чекаётганлар учун муҳим.

«Олинган маълумотларимиз, айниқса, таомномамиз углеводларга бой бўлса, нонуштага албатта сутни қўшиш кераклигини тасдиқлаяпти. Диетологлар соғлом ва фойдали нонуштанинг муҳимлиги ҳақида кўп уқтиришади, бизнинг тадқиқотимиз эса бунга қўшимча тарзда сут ичиш ҳам фойдадан холи эмаслигини кўрсатди, — дея таъкидлашди канадалик олимлар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг