Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Олимлар келажакда Ер юзида юз бериши мумкин бўлган фалокатни аниқладилар

Олимлар келажакда Ер юзида юз бериши мумкин бўлган фалокатни аниқладилар

Фото: «Global Look Press/Keystone Press Agency/NASA»

Япониянинг Тохо университетидан Казуми Озаки ҳамда Американинг Жоржия Технология институтидан Кристофер Рейнхардт Ер атмосферасида кислород бутунлай йўқолишини аниқладилар. Бу ҳақда 2 март куни «Nature Geoscience» хабар берди.

Тадқиқотчилар геологик, биологик ва иқлим омилларини ҳисобга олган ҳолда сайёра атмосфераси эволюциясини моделлаштиришди. Тажриба давомида улар Ер атмосфераси яна миллиард йил давомида барқарор бўлишини аниқладилар.

Бироқ, уларнинг фикрича, белгиланган муддатдан сўнг Қуёш фаоллигининг кескин ошиши натижасида сайёрада кислород деярли қолмайди. Бу эса карбонат ангидрид газининг пасайишига ва фотосинтез жараёни бузилишига олиб келади.

Олимларнинг сўзларига кўра, биосфера одатий муҳитдаги ўзгаришларга тезда мослашолмайди, шунинг учун оддий анаэроб микроблар яна эволюция босқичига тушиб қоладилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг