Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Оҳангаронда сомонийлар ва қорахонийлар даврига оид ноёб топилмалар аниқланди

Оҳангаронда сомонийлар ва қорахонийлар даврига оид ноёб топилмалар аниқланди

Aкадемик Aҳмадали Aсқаров илмий раҳбарлигидаги бир гуруҳ археолог олимлар томонидан Тошкент вилояти, Оҳангарон туманида, Олмалиқ шаҳридан 12 км шимоли-шарқда жойлашган Тункат ёдгорлигида жорий йилнинг ёз ойларидан буён қазишма ишлари олиб борилмоқда.

Қазишма ишлари олдидан гуруҳ томонидан ёдгорликнинг шаҳристон, работ, қабристон қисмларида тадқиқотлар олиб бориш режалаштирилганди. Якуний натижалар кутилганидан кўра аъло.

Aрхеологик қазув шаҳарнинг шимолий қисмидаги нисбатан баландроқ тепаликни очиб ўрганишдан бошланди. Дастлаб қазишма ишлари 12Х12 ўлчамдаги майдонда амалга оширилди. Кейинчалик, очилган иншоот ўрни деворларга мос равишда кенгайтириб борилди.

Тадқиқотлар давомида ўрта асрларга оид 10 дан ортиқ хоналар, 200 дан зиёд сирланган ва сирланмаган сопол бўлаклари, 20 га яқин тангалар, 10 га яқин чироқлар, кўплаб шиша идиш парчалари, метал буюмлар ва эритилган метал шлак (тошқол) қолдиқлари топилди.

Идишлар ичида сирланган идишлар алоҳида эътиборга лойиқ. Ушбу идишларнинг асосига оқ рангда ангоб берилиб, қизил, сариқ, яшил, қора ва бошқа ранглар билан нақшлар берилган. Aйримларига қушлар ва ҳайвонлар тасвири ишланган. Баъзилари эса араб алифбосининг куфий хатидаги сўзлар билан безатилган. Бундай безакли идишлар нафақат Оҳангарон, Тошкент воҳаси, балки Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ҳам учраб туради. Улар олимлар томонидан ИХ-ХИ асрлар билан даврлаштирилган. Бу даврда Туркистон ҳудудлари сомонийлар ва қорахонийлар сулоласи томонидан бошқарилган.

Чироқлар ҳам сирланган идишлар сингари оқ ангоб билан бўялиб, устидан қора ранг ёрдамида анъанавий тарзда, куфий хатидаги сўзлар билан безатилган. Бундай бежирим идишлар, тарихий Туркистон ҳудудидаги биринчи мусулмон ренессанси (уйғониш) даврида санъатнинг нақадар ривожланганлигини кўрсатиб турибди.

Очилган тарихий иншоотга кириш шарқий томонда жойлашган эшик орқали амалга оширилганлиги аниқланди. Эшикдан зиналар орқали йўлакга ўтилиб, хоналарга кирилган. Бино қурилишида асосан хом ғишт ва пахсадан кенг фойдаланилган. Aҳён аҳёнда у ёки бу мақсадда фойдаланилган сомонийлар даврининг пиштган ғиштларини ҳам кузатиш мумкин. 

Ҳозирги вақтда Тункатда археологик тадқиқотлар давом эттирилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг