Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Обид Асомовни минглаб кишилар сўнгги манзилга кузатишди

Обид Асомовни минглаб кишилар сўнгги манзилга кузатишди

Қизиқчи ва актёр Обид Асомов бугун, 15 декабрь куни Тошкентдаги «Камолон» қабристонида дафн этилди. Жаноза намози «Камолон» масжидида ўқилди.

Таниқли сўз устасини минглаб кишилар сўнгги манзилга кузатишди.

Обид Асомов 10 декабр куни Тошкентдаги 1-сонли клиник шифохонага ётқизилгани айтилганди. У кеча, 14 декабрь куни ўткир инфарктдан вафот этди.

​Обид Асомов 1963 йилда Тошкентда туғилган. Тошкент театр ва рассомчилик институтини тамомлаган. Аввалига яккахон чиқишлари билан, сўнг «Обид-А» театрини ташкил қилиб, машҳурлик чўққисига кўтарилди.

Россия телевидениесидаги «Кривое зеркало» ҳажвий дастуридаги иштироки орқали бутун МДҲ давлатларидан мухлислар орттирди.

У шу йилнинг май ойидан буён Мультипликацион фильмлар студиясида директор лавозимида ишлаб келаётганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг