Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Нурафшонда «Журналистлар боғи» ташкил этилмоқда (фото)

Нурафшонда «Журналистлар боғи» ташкил этилмоқда (фото)

Фото: «Xabar.uz»

Бугун, 11 ноябр куни Нурафшон шаҳрида «Яшил макон» лойиҳаси доирасида дарахт ўтқазиш тадбири бўлиб ўтмоқда.

Эрта тонгдан ҳашарга тараддуд авжида. Бу ерда «Журналистлар боғи» ҳам ташкил этилади.

Шу муносабат билан республикамиздаги барча ОАВ вакиллари дарахт экиш тадбирида жам бўлишган. 

Таҳририятлар учун алоҳида майдонлар ташкил этилиб, кўчатлар экилмоқда.

Ҳудуддаги 7 гектар майдонда 4000 дона павлония дарахти кўчатлари экилиши режалаштирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг