Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Наманган вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Наманган вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Фото: «namangan.uz»

Шу кунга Наманган вилояти Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Окибжон Иномов вилоят ҳокимининг 2019 йил 20 августдаги 592-сонли қарорига кўра, Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари — вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Иномов Окибжон Одилжонович 1984 йил 3 июлда Учқўрғон туманида туғилган. Наманган муҳандислик-иқтисодиёт институтини иқтисодчи мутахассислиги билан тамомлаган. Меҳнат фааолиятини вилоят Статистика бошқармасида бошлаган. 2006 йилдан 2016 йилга қадар вилоят Иқтисодиёт бош бошқармасида фаолият олиб борган, 2014-2016 йилларда бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаган.

Окибжон Иномов 2017-2018 йилларда вилоят ҳокимлигининг Иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича котибияти мудири, сўнгра вилоят Инвестициялар бўйича бош бошқармаси бошлиғи лавозимида иш олиб борган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг