Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Наманган Украинанинг Хмельницкий шаҳри билан «биродарлашди»

Наманган Украинанинг Хмельницкий шаҳри билан «биродарлашди»

Наманган шаҳрида Хмельницкий шаҳар делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззақов Украинанинг мамлакатимиздаги элчиси Николай Дорошенко, Хмельницкий шаҳар мэри Александр Симчишин бошчилигидаги делегация билан учрашди.

Унда Хмельницкий шаҳар мэри Александр Симчишин ва Наманган шаҳар ҳокими Ғофуржон Джамалов икки шаҳар ўртасидаги илк «Биродар шаҳар» келишувига имзо қўйдилар.

Эслатиб ўтамиз, Украина пойтахти Киев Тошкент шаҳри билан 1998 йилда худди шундай келишувга эришган. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг