Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

МКБАНКда Мустақиллик байрами кенг нишонланди!

МКБАНКда Мустақиллик байрами кенг нишонланди!

Мустақил Ўзбекистон давлатининг дунё харитасидан ўрин эгаллаганига 32 йил бўлди. Тарихан қисқа давр ичида кучли демократик ҳуқуқий давлат ва эркин фуқаролик жамиятини шакллантириш йўлида дадил қадамлар қўйилди. Истиқлол туфайли ўзлигимизни англадик, озод халқ, мустақил давлат сифатида Ўзбекистоннинг бор бўй-бастини, улкан салоҳиятини бутун дунёга намоён қилиш имкони очилди.

Ватан мустақиллиги – бу қадр-қимматини ҳеч нарса билан ўлчаб бўлмайдиган, бебаҳо неъмат. Шу боис ҳам биз учун энг улуғ, энг азиз айём бўлмиш Мустақиллик байрамини ҳар томонлама катта тайёргарлик билан кутиб олиш мамлакатимизда эзгу анъанага айланиб қолган.

Ана шу анъана «Микрокредитбанк»да давом эттирилиб, «Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!» шиори остида Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмаси аъзоси, «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими», «Дўстлик» ордени совриндори, истеъдодли шоира Зулфия Мўминова билан ижодий учрашув бўлиб ўтди. Унда шоира ўз ижодидаги шеърларидан ўқиб, истиқлолнинг қадри нақадар улуғлиги ҳақида фикр билдирдилар.

Шунингдек, учрашувда Бошқарув раиси ўринбосари И.Джуманиязов ҳам иштирок этиб, банк ёшлари билан мустақиллик ва маънавият тўғрисида суҳбатлашди.

Тадбир давомида «Энг яхши китобхон» танловининг 2-босқич ғолиблари Бошқарув раиси ўринбосари И.Джуманиязов ва шоира Зулфия Мўминовадан эсдалик совғаларини қабул қилиб олишди.

Банк ходимлари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиш билан бирга, тадбир давомида ташкил этилган «Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз» номли диктантлар танловида ҳам иштирок этишиб, ўзларининг давлат тилида иш юритиш бўйича кўникмаларини яна бир бор синовдан ўтказишди.

Шу ўринда таъкидлаш керакки, Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмаси томонидан банк ходимлари учун тақдим этилган китоблар жамланмаси табдир иштирокчилари учун ажойиб байрам туҳфаси бўлди.

Банк Ахборот хизмати

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг