Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Миллий гвардия қўмондони Росгвардия генерали билан келишувга эришди

Миллий гвардия қўмондони Росгвардия генерали билан келишувга эришди

Фото: Миллий гвардия

Жорий йилнинг 25 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўмондони генерал-майор Р.Жўраев ва Россия Федерацияси миллий гвардия қўшинлари Федерал хизмати директори – Россия Федерацияси миллий гвардия қўшинлари бош қўмондони армия генерали В.Золотов ўртасида видеоконференцалоқа шаклида учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда идора бошлиқлари жамоат хавфсизлиги, қўриқлаш фаолияти, ҳарбий кадрлар тайёрлаш, кинология хизмати соҳаларида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилдилар. Бундан ташқари, ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш масаласи ҳам кўриб чиқилди.

Муқаддам Росгвардиядаги ҳамкасблар билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Ғалаба боғида жойлашган Шон-шараф музейи Миллий гвардия бурчагини Иккинчи Жаҳон уруши давридаги тарихий материаллар билан тўлдириш масаласида музокаралар ўтказилган эди.

Суҳбат давомида, армия генерали В.Золотов 22 июнь – Иккинчи Жаҳон уруши бошланганининг саксон йиллиги куни муносабати билан Росгвардия Марказий музейи фондидан 1941-1945 йилларда Ўзбекистон собиқ Совет республикалари ҳудудида шакллантирилган Собиқ Иттифоқ «НКВД» қўшинлари ва бўлинмалари фаолиятига бағишланган фотосуратлар, видеофильмлар, тарихий маълумотлар ва ҳарбий иншоларни Шон-шараф музейининг Миллий гвардия бурчаги учун тақдим этганлигини маълум қилди.

Видеоконференцалоқа якунида яқин келажакда бир қатор аксилтеррор машғулотларини, тажриба алмашинув ташрифларини ташкил этиш, шунингдек, ҳамкорликдаги спорт тадбирларида ҳарбий хизматчиларнинг иштирокини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди, дейилади Миллий Гвардия хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг