Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Корейслар, немислар, поляклар ва греклар. Юртимизда бағрикенглик ҳафталиги ўтказилмоқда

Корейслар, немислар, поляклар ва греклар. Юртимизда бағрикенглик ҳафталиги ўтказилмоқда

Бугун, 16 ноябрда Тошкентда Бағрикенглик ҳафталиги доирасида миллатимизнинг тимсоли, меҳр-шафқат рамзи ҳисобланган Шоахмад Шомахмудовлар оиласи монументи пойига гул қўйиш маросими бўлиб ўтди.

Йигирманчи асрда мустабид тузумнинг 37-йил қатағони ва Иккинчи жаҳон уруши даврида ўз юртидан мажбуран кўчирилган, бадарға қилинган элат ва миллат вакилларига халқимиз бағрини очди, меҳр кўрсатди. Энг оғир дамда уларга ёрдам қўлини чўзиб, бир бурда нонини баҳам кўрди. Корейслар, немислар, турклар, поляклар, греклар, қрим-татарлар бу бағрикенг заминда ўзининг иккинчи ватанини топди. Иккинчи Жаҳон уруши даврида фронтнинг энг қайноқ нуқталаридан Ўзбекистонга эвакуация қилинган 1,5 миллиондан ортиқ ҳимоясиз кексалар, аёллар, очлик ва ўлимдан қутқариб қолинди.

Эслатиб ўтамиз, мамлакатимизда барча фуқароларни қайси миллатга мансублигидан қатъий назар тенг ҳуқуқ ва имкониятлар билан таъминлаш ҳамда миллатлараро тотувлик ва жамиятда ўзаро аҳилчилик муҳитини мустаҳкамлаш мақсадида 15-21 ноябрь кунлари Ўзбекистонда «Бағрикенглик ҳафталиги» ўтказилмоқда. Мазкур ҳафталик «Ўзбекистон – бағрикенг замин» шиори остида ташкил этиладиган турли маданий-таърифий тадбирлардан иборат бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг