Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бухорода истеъмолчига 1.300.000 сўм қайтарилди

Бухорода истеъмолчига 1.300.000 сўм қайтарилди

Фото: «Xabar.uz»

Бухоро вилояти, Олот туманида истиқомат қилувчи Ш.Гасонова «ҳар бир бека орзуси» — кир ювиш машинаси харид қилиш мақсадида маиший техника дўконига ташриф буюриб, «Artel» ёрлиғи остида ишлаб чиқарилган кир ювиш машинасини танлайди.

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти матбуот хизматининг хабар беришича, харидор тадбиркорга 1.300.000 сўм нақд пул санаб бериб, харид чеки ҳам талаб қилмасдан, уйга шошилади. Уйга боргач, танловда адашганлигини англаб етади. Чунки кир ювиш машинаси «носоз» эди!

Тадбиркорга арз қилиши фойда бермади, нажот йўқ. Тарғибот тадбирларида сақлаб қўйган ишонч рақам ёдига тушмаганида балки масала ҳал бўлмай қолаверган бўлар  эди. Олот туман Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ходимлари томонидан ҳолат ўрганилиб, шу куннинг ўзидаёқ носоз кир ювиш машинаси тадбиркорга, 1.300.000 сўм истеъмолчига қайтарилди.

«Ҳам вақтингизни, ҳам нақдингизни, камига асабингизни йўқотишни истамасангиз, ўз вақтида мурожаат қилишни унутманг!», дейилади Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг