Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ислом Каримов раҳбарлигида халқимизнинг миллий мустақилликка эришиш йўлини акс эттириш эътибор марказига қўйилди» — Шавкат Мирзиёев

«Ислом Каримов раҳбарлигида халқимизнинг миллий мустақилликка эришиш йўлини акс эттириш эътибор марказига қўйилди» — Шавкат Мирзиёев

Фото: Milliy mass-mediani qo‘llab-quvvatlash va rivojlantirish jamoat fondi

«Янги Ўзбекистон» мажмуасида Мустақиллик монументининг очилиш маросими бўлиб ўтаётгани ҳақида хабар берилганди.

Фото: Milliy mass-mediani qo‘llab-quvvatlash va rivojlantirish jamoat fondi

Мустақиллик монументида Ўзбекистоннинг қадимги тарихидан бошлаб то бугунги кунга қадар юз берган энг муҳим воқеалар муҳрланган.

Фото: Milliy mass-mediani qo‘llab-quvvatlash va rivojlantirish jamoat fondi

Буюк саркарда ва жаҳонгирлар, аллома ва мутафаккирлар, жадид боболаримизнинг ўлмас сиймолари  акс эттирилган.

Ўзбекистоннинг собиқ мустабид тузум давридаги оғир ва машаққатли ҳаёти, қатағон сиёсати, халқимизнинг Иккинчи жаҳон урушида кўрсатган жасорат ва матонати лавҳаларда кўрсатилган.

Фото: Milliy mass-mediani qo‘llab-quvvatlash va rivojlantirish jamoat fondi

— Ғоят қийин ва мураккаб шароитда республика равнақини, халқимизнинг тинчлиги ва омонлигини ўйлаб, ўзини аямасдан хизмат қилган атоқли давлат арбобларимиз фаолияти ҳам атрофлича ёритилди. Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов раҳбарлигида халқимизнинг миллий мустақилликка эришиш йўлини акс эттириш эътибор марказига қўйилди, деди давлатимиз раҳбари.

Фото: Milliy mass-mediani qo‘llab-quvvatlash va rivojlantirish jamoat fondi

Монумент пойига: «Халқимиз тарихида эзгу из қолдирган барча аждодларимиз доимо қалбимизда»,  деган сўзлар битилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг