Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Инсулт хавфини 36 фоизгача камайтириш йўли айтилди

Инсулт хавфини 36 фоизгача камайтириш йўли айтилди

Мунтазам жисмоний машқлар аёлларда эркакларга қараганда юрак етишмовчилиги ва умумий ўлим хавфини сезиларли даражада камайтиради. Бу ҳақда Healthday хабар бермоқда.

Тадқиқотда 27 ёшдан 61 ёшгача бўлган 400 мингдан ортиқ кишининг маълумотлари таҳлил қилинди. Улар ўртача 20 йил давомида кузатилган.

Мунтазам жисмоний машқлар аёлларда эрта ўлим хавфини 24 фоизга, эркакларда эса 15 фоизга камайтирди.

Жисмоний машқларнинг юрак учун фойдаси янада сезиларли бўлди. Жисмоний фаол аёлларда ўлимга олиб келадиган юрак етишмовчилиги, инсулт ёки бошқа юрак-қон томир касалликлари хавфи 36 фоизга, жисмоний фаол эркакларда эса 14 фоизга камроқ бўлган. Натижалардаги фарқ эркак ва аёл анатомияси ва физиологиясидаги фарқларга боғлиқ бўлиши мумкин.

Ҳар қандай машғулот, шу жумладан тез юриш ва куч машқлари фойдалидир. Муаллифларнинг таъкидлашича, ўртача ҳисобда аёллар эркакларникига қараганда камроқ машқ қилишади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг