Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази тузилмаси тасдиқланди

Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази тузилмаси тасдиқланди

Фото:«Religions.uz»

«Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарор билан Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказининг (Марказ) тузилмаси ва устави тасдиқланди.

Ўзбекистон халқаро ислом академияси (Академия) ректорига, зарур ҳолларда, Марказ тузилмасига ходимларнинг умумий чекланган сони ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилди.

Шунингдек, Академия таркибидаги Илмий тадқиқотлар ва инновацион лойиҳалар маркази тугатилиб, унинг моддий-техника базаси Марказга берилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг