Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ижтимоий тармоқларда ваҳима тарқатилди

Ижтимоий тармоқларда ваҳима тарқатилди

Ижтимоий тармоқлар ҳамда «Телеграм» мессенжеридаги канал ва гуруҳларда «Тез орада Тошкент мактабларида оммавий қирғин содир этилиши» ҳақидаги таҳдиднамо хабарлар тарқатилмоқда.

Ички ишлар вазирлиги мазкур хабарлар ҳақиқатга мос келмаслигини маълум қилди.  

Қайд этилишича, бу каби ёлғон хабарларни тарқатишдан кўзланган асосий мақсад — аҳоли орасида ваҳима, саросима қўзғашга эришишдир.  Айни провокациялар МДҲ ҳудуди учун биринчи ҳолат эмас. Шундай ахборий ҳужумлар Россия, Қозоғистон ижтимоий тармоқларида ҳам кузатилган эди.

Расмийлар жамоатчиликни хотиржамликка, ёлғон маълумот тарқатмасликка чақирмоқда.

«Агар шу каби хабарларга кўзингиз тушса, у ҳолда ҳуқуқ-тартибот идораларини хабардор қилинг! Фуқаролардан бу каби сохта хабарларга ишонмасликка ҳамда виртуал фирибгарлардан огоҳ бўлишга чақирамиз», дейилади расмий хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг