Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ИИВ тизимидаги хизмат тугатилмоқда

ИИВ тизимидаги хизмат тугатилмоқда

Фото: «Xabar.uz»

Ички ишлар вазирлигига тегишли «топилмалар столи»ни тугатиш ҳамда йўқолган нарсаларни қабул қилиш функцияларини ДХАга ўтказиш таклиф қилинмоқда. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Унга кўра, 2022 йил 1 мартдан бошлаб Давлат хизматлари марказлари томонидан йўқолган ва топиб олинган ашёларни қабул қилиш, сақлаш, эгаларига қайтариш ёки уларни давлат архив идораларига топшириш бўйича давлат хизмати кўрсатилиши йўлга қўйилиши белгиланмоқда.

Йўқотилган ашёларни қидириш бўйича мурожаатлар Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали ҳам қабул қилинади.

Шунингдек, 2022 йил 1 мартга қадар «Топилмалар» автоматлаштирилган қидирув тизими жорий этилади. Ушбу тизим ЯИДХП билан интеграция қилинади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг