Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ИИВ тизимида қатор тайинловлар амалга оширилди

ИИВ тизимида қатор тайинловлар амалга оширилди

Фото:«Xabar.uz»

Ички ишлар вазирининг шахсий таркиб бўйича буйруғи билан лавозим тайинловлари амалга оширилди. 

Унга кўра, полковник Иминов Зиёд Галибович Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари-жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар, З.Иминов Оққўрғон тумани ИИБ бошлиғининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича ўринбосари лавозимида хизмат қилган.

Подполковник Колдибоев Мирзоҳид Сайдахматович Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди.

Тайинловга қадар, М.Колдибоев ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси, муҳим топшириқлар бўйича инспектори лавозимида хизмат қилган.

Подполковник Миртўлаев Саъдулла Мирағламович Тошкент вилояти ИИББ Пробация бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар, С.Миртўлаев Тошкент вилояти Паркент тумани Ички ишлар бўлими бошлиғининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича ўринбосари лавозимида хизмат қилган.

Полковник Жўраев  Равшанжон Меҳмонқўзиевич Тошкент вилояти ИИББ Молия ва моддий техника таъминоти бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар, Р.Жўраев Тошкент вилояти ИИББ бошлиғининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимида хизмат қилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг