Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ИИББ ходимлари ёш онага чақалоқ билан уйга қайтишида ёрдам беришди

ИИББ ходимлари ёш онага чақалоқ билан уйга қайтишида ёрдам беришди

«Иссиқ тармоқ» телефонларига қўнғироқ қилиш кўплаб тошкентликлар ва пойтахт меҳмонлари учун карантин шароитида ёрдам умид қилиш мумкин бўлган ягона йўлдир. Пойтахт ИИББ ходимлари буни яхши тушунишади ва зарурат туғилганда фуқароларга ёрдамга шошадилар. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати хабар бериб ўтди.

24 апрель куни Шайхонтоҳур туманида яшовчи Ильвира Рифатовнанинг хурсандчиликдан боши кўкка етди: унинг қизи фарзандли бўлди. Аммо қизини қандай қилиб туғруқхонадан олиб кетишни билмас эди, транспорт йўқ, туғруқхона Миробод туманида жойлашган, ёш оила эса Мирзо-Улуғбек туманида яшайди. Масофа узоқ. Шундан сўнг Ильвира Рифатовна Тошкент шаҳар ИИББга ёрдам сўраб мурожаат қилди.

Кеча пойтахт ИИББ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ёш ота-оналарга ёрдам беришди. Ёш она ва унинг чақалоғи Каролина турполиция ходимлари ёрдами билан уйларига етиб олишди.

Тошкент шаҳар ИИББ Галямовлар оиласини янги фарзанд билан табриклайди ва уларга соғлиқ, бахт ва осойишталик тилайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг