Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ИИББ ҳайдовчилардан қариндошлари, дўстлари ва қўшниларини масжидга олиб боришни сўради

ИИББ ҳайдовчилардан қариндошлари, дўстлари ва қўшниларини масжидга олиб боришни сўради

Фото: ИИББ матбуот хизмати

Рамазон Ҳайити байрами олдидан Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси бир қатор тадбирларга қўл урмоқда.

Хусусан, 4 июндан 5 июнга ўтар кечаси масжидларга ташриф буюрувчилар учун қулайликлар яратиш мақсадида ва байрам намози муносабати билан масжидлар ёнидаги кўчалар 1 километргача бўлган радиусда 5 июнь куни соат 02.00 дан 6.00 гача беркитилади. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати томонидан хабар берилди.

Ички ишлар бош бошқармаси имкон қадар масжидларга боришда шаҳар жамоат транспортлари хизматларидан фойдаланишни ва ўз автомобилингизда бормасликни сўраб қолади. Агар сиз ўз автомобилингизда борсангиз, қариндошларингизга, дўстларингизга, қўшниларингизга сиз билан бирга боришни таклиф қилинг.

Рамазон ҳайитингиз муборак бўлсин!

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг