Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Гуруч нархи ошиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди

Гуруч нархи ошиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда гуруч тақчиллиги юзага келиши сабаб унинг нархи кескин ошиши кутилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бунга сабаб қилиб Ҳиндистон Ўзбекистонга гуруч экспортини камайтиргани кўрсатилди. Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги мазкур хабарларга муносабат билдирди.

Қайд этилишича, сўнгги 5 йилда Ҳиндистондан жами 232,6 тонна гуруч импорти амалга оширилган, холос. Жорий йилда гуруч асосан Қозоғистондан (29,3 минг тонна, 54,7 фоиз) ва Покистондан (23,2 минг тонна 43,3 фоиз) импорт қилинган.

Жорий йилда Ҳиндистоннинг бошқа мамлакатларга гуруч экспортини тўхтатиши Ўзбекистонга ўз таъсирини кўрсатмайди.

Ўзбекистон ҳудудларида 2022 йилда 105,8 минг гектар майдонларда шоли экилиб, 516,9 минг тонна шоли етиштирилди. Гуруч ҳисобида 310 минг тоннани ташкил этади. Яъни, аҳоли талабига нисбатан 43 минг тонна кам гуруч ишлаб чиқарилади (2021 йилга нисбатан 48 минг тонна кўп шоли етиштирилган).

Бугунги кунда Ўзбекистон деҳқон бозорларида гуручнинг 1 кг нархи навидан келиб чиқиб, 11 500 сўмдан 25 000 сўмгача сотилмоқда (ўтган йил мос даврига нисбатан 35,2 фоизга ўсган).

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг