Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Гулнора Каримованинг собиқ эри пул даъво қилмоқда

Гулнора Каримованинг собиқ эри пул даъво қилмоқда

Фото: «EADaily»

Гулнора Каримованинг собиқ эри – келиб чиқиши афғонистонлик бўлган АҚШ фуқароси Мансур Мақсудий Швейцария газетасига интервью берди. Бу ҳақда хориж оммавий ахборот воситаларида хабарлар тарқалди.

Суҳбат давомида миллати ўзбек бўлган Мақсудий  Гулнора Каримованинг Швейцарияда музлатиб қўйилган 800 миллион франкнинг бир қисмига (100 миллион франк) ҳақли эканини  айтмоқда. Бунга асос тариқасида хотини билан ажрашгач, Ўзбекистондаги барча мулклари тортиб олинганини кўрсатган.

Мақсудий ва Каримова 1991 йили оила қурган. Ўн йилга етиб-етмаган ушбу никоҳдан Ислом ва Имон исмли фарзандлари дунёга келган. Ислом айни пайтда Лондонда истиқомат қилса, қизи Имон Тошкентда экани айтилади. Гулнора Каримованинг ўзи эса, Бош прокуратура маълумотларига кўра, содир этган қатор жиноятлари учун белгиланган жазони ўтамоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг