Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Генерал-лейтенант Турсинхон Худайбергеновга фахрий унвон берилди

Генерал-лейтенант Турсинхон Худайбергеновга фахрий унвон берилди

Фото: ФВВ

Худайбергенов Турсинхон Айдарович «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси» фахрий унвони билан тақдирланди.

Қайд этилишича, ушбу унвон давлат органлари ва ҳуқуқ-тартибот идораларидаги кўп йиллик самарали меҳнати, мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, юртимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш, ҳудудларни комплекс ривожлантириш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси, халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, муаммоларни жойида бартараф этиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини рўёбга чиқариш борасидаги катта хизматлари, ёш авлодни она Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш, мард ва жасур, ўз бурчига садоқатли кадрларни тайёрлаш йўлидаги ибратли фаолияти ҳамда таваллудининг 70 йиллиги муносабати билан берилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг