Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Генерал-лейтенант Абдусалом Азизов АҚШ Марказий қўмондонлиги раҳбарияти билан учрашди

Генерал-лейтенант Абдусалом Азизов АҚШ Марказий қўмондонлиги раҳбарияти билан учрашди

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

26 январь куни Ўзбекистон мудофаа вазири, генерал-лейтенант Абдусалом Азизов бошчилигидаги ҳарбий делегация мамлакат махсус бўлинма ҳарбий хизматчилари иштирокида АҚШнинг Кемп-Шелби ҳарбий базаси (Миссисипи штати)да ўтказилган «Жанубий зарба» ҳамкорликдаги машғулотларни кузатиш ҳамда CENTCOM қўмондонлиги билан икки томонлама ҳарбий ҳамкорлик масалаларини  муҳокама қилиш учун АҚШга расмий ташриф билан жўнаб кетган эди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Мудофаа вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, ташриф давомида 29-30 январь кунлари Абдусалом Азизов АҚШ Марказий қўмондонлиги раҳбарияти билан Флорида штатидаги Тампа шаҳрида учрашди. Суҳбат давомида икки мамлакат Марказий Осиё ва дунёда тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш, ҳарбий кадрларни тайёрлаш, ҳамкорликдаги машғулот ва тренингларни ўтказиш, шунингдек истиқболдаги ҳарбий ҳамкорликнинг бошқа актуал масалаларини муҳокама қилишди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Ўзбекистон ҳарбий делегацияси CENTCOM қўмондонлигига ташрифи чоғида Стратегик таҳлил ҳамкорликдаги гуруҳ ҳамда Коалициявий мувофиқлаштирув марказининг функциялари билан танишди.

Ўзбекистон ҳарбий делегацияси АҚШга расмий ташрифини тугатиб, Ўзбекистонга жўнаб кетди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг