Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Фарғонада «Malibu 2» хатланди

Фарғонада «Malibu 2» хатланди

Банк кредитлари аксар ҳолларда гаров эвазига берилади. Агар кредит олган шахс банк олдидаги мажбуриятларини бажармаса, суд томонидан кредит қарздорликларини гаровдаги мулкига қаратиш ёки хатлаш тўғрисида ижро варақа чиқарилади.

Фарғона туманлараро Иқтисодий судининг АТ «Трастбанк» фойдасига қарздор Д.К.дан 339 млн. сўм кредит қарздорлик ундируви юзасидан гаров мулки ҳисобланган «MALIBU 2» автомашинасини хатлаш тўғрисидаги ажрими Бюронинг Фарғона шаҳар бўлимига келиб тушган.

Давлат ижрочиси томонидан қарздорга нисбатан ижро иши қўзғатилди. Мазкур ижро иши доирасида 2024 йил 25 март куни гаровда бўлган «MALIBU 2» русумли автомашина хатланиб, жарима майдончасига жойлаштирилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг