Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Фарғонада фермер хўжалиги давлатга 12,5 млрд сўм зарар келтирди

Фарғонада фермер хўжалиги давлатга 12,5 млрд сўм зарар келтирди

Фото: Xabar.uz

Олтиариқ туманида давлат ва жамият манфаатларига 12,5 млрд сўм зарар етказган фермер хўжалиги аниқланди. 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олтиариқ туман бўлим томонидан терговга қадар текширувда ўтказилган. Маълум бўлишича, «F.Z.» фермер хўжалиги масъул шахслари «Олтиариқ» қум-шағал аралашмаси конидан хўжаликка бириктирилган қисмидан ташқари ҳудуддан ўзбошимчалик билан 26 минг куб ҳажмдаги қум-шағал аралашмасини қазиб олиб, давлат ва жамият манфаатларига 12,5 млрд сўм зарар етказганликлари аниқланган.

Шунингдек, фермер хўжалигининг музлаткич омборида 79 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилганлиги маълум бўлган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг