Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ФАО Ўзбекистонда қорамол чечак вируси диагностикаси бўйича илғор тажрибаларни жорий этмоқда

ФАО Ўзбекистонда қорамол чечак вируси диагностикаси бўйича илғор тажрибаларни жорий этмоқда

Нодуляр дерматит – бу ҳашаротлар томонидан ташиладиган йирик шохли қорамоллар чечак вируси. Бу касаллик инсон саломатлиги учун хавф туғдирмайди, лекин сут маҳсулдорлиги ва ҳайвонлар тана вазнининг пасайиши туфайли чорвачиликка катта иқтисодий зарар етказиши мумкин. Илгари касаллик фақат Африкада топилган, аммо сўнгги ўн йил ичида у бутун Яқин Шарққа тарқалди, шунингдек, Туркия, Болқон, Кавказ, Россия Федерацияси ва Қозоғистонга таъсир кўрсатди. Буларнинг барчаси қўшни мамлакатларда, жумладан, Марказий Осиё минтақасида ҳам касаллик хавфини сезиларли даражада оширди. Масалан, касаллик ҳолатлари қайд этилган Қозоғистон билан чегарадош Қирғизистон ва Ўзбекистон аллақачон профилактика чораларини кўришга киришган.

Шу боис яқинда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ҳузуридаги Республика ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат маркази билан биргаликда Тошкентда нодуляр дерматитнинг лаборатория диагностикаси бўйича тренинглар ўтказди. Халқаро эксперт Игорь Джаджовский томонидан ветеринария диагностика лабораториялари ходимлари учун тренинглар ФАОнинг «Марказий Осиёда қорамолларнинг нодуляр дерматитига минтақавий тайёргарликни кучайтириш» лойиҳаси доирасида ташкил этилди.

Сабаби ФАО мамлакатларга нодуляр дерматит ва бошқа трансчегаравий ҳайвон касалликларига қарши курашишда ёрдам бериш бўйича катта тажрибага эга. Ушбу лойиҳанинг амалга оширилиши, даромади бевосита чорвачиликка боғлиқ бўлган майда фермерлардаги зарарларнинг олдини олиш имконини беради.

Тошкентда ўтказилган беш кунлик машғулотлар назарий қисм ва амалий машғулотларни ўз ичига олган. Олинган билим ва кўникмалар маҳаллий мутахассисларга юқори аниқликни кафолатлайдиган илғор усуллар асосида ҳайвонлар касалликларини анча тез ва самарали ташхислашда асқотади.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг