Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Эртага, 19 январдан халқаро автобус қатновлари қайта тикланади

Эртага, 19 январдан халқаро автобус қатновлари қайта тикланади

Фото: Xabar.uz

Об-ҳаво шароити ҳамда ҳаракат йўналиши бўйлаб автомобил йўлларидаги мавжуд вазиятдан келиб чиқиб, жорий йилнинг 19 январ санасидан Ўзбекистондан халқаро йўналишларда амалга оширилувчи мунтазам автобус қатновлари қайта тикланади. Бу ҳақда Ўзбекистон транспорт вазирлигининг ахборот хизмати хабар берди.

19 январ куни «Тошкент» автовокзалидан халқаро йўналишларда амалга оширилувчи автобус қатновлари рўйхати:

12:00 Тошкент – Москва, чипта нархи — 1 011 000 сўм
16:00 Тошкент – Олмаота, чипта нархи — 200 000 сўм
16:00 Тошкент – Остона, чипта нархи — 361 000 сўм
17:00 Тошкент – Туркистон, чипта нархи — 111 000 сўм
18:00 Тошкент – Қизилўрда, чипта нархи — 161 000 сўм
18:00 Тошкент – Олмаота, чипта нархи — 200 000 сўм
18:00 Тошкент – Бишкек, чипта нархи — 261 000 сўм

Маълумот учун телефон: (71) 207-87-00

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг