Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ДХХ гиёҳвандликка қарши рейд тадбирларини ўтказди

ДХХ гиёҳвандликка қарши рейд тадбирларини ўтказди

Иллюстратив фото.

ДХХ ЧҚ ҳарбий хизматчилари томонидан Тошкент вилояти Бекобод шаҳри Сайхун МФЙ ҳудудидан ўтувчи «ўзбек-тожик» давлат чегарасидан мамлакатимизга олиб кириш учун Тожикистон томонидан улоқтирилган 892,5г «гашиш» гиёҳвандлик моддаси топилди. Ҳозирда, мазкур гиёҳванд модданинг кимга тегишли эканлигини аниқлаш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Шунингдек, ДХХ Хоразм вилояти бошқармаси вилоят ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорликда Тупроққалъа тумани «Саримой» ЙПХ масканида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида «Самарқанд-Урганч» йўналишида ҳаракатланиб кетаётган 1978 й.т. Ц.С. бошқарувидаги «Malibu» русумли автомашина холислар иштирокида кўздан кечирилганда, автомашинанинг тепа ойна қисмида 3 дона целлофан пакетларда алоҳида скотч билан ўралган жами 336 г «опий» гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди.

Ц.С. ушбу оғуни Самарқанд вилоятида «Алишер» исмли шахсдан келгусида сотиш мақсадида 2.300 АҚШ доллари ҳамда 35.500.000 сўмга сотиб олганлиги маълум бўлди.

«Тошкент-Урганч» йўналиши бўйича ҳаракатланиб кетаётган «Isuzu» русумли юк автомашинаси ҳам «Саримой» ЙПХ масканида тўхтатилиб текширилди. Натижада, автомобилда йўловчи сифатида кетаётган, 1972 й.т. Р.Ё. ёнидан 185,49 г «опий» гиёҳвандлик воситаси топилди.

Маълум бўлишича Р.Ё. таниши «Қудрат» исмли шахс билан ўзаро тил бириктириб, «Мадиёр» исмли шахсдан тахминан 600 г «опий» гиёҳвандлик воситасини 6.800 АҚШ долларига сотиб олган. Ундан тахминан 400 г Қудратда қолдириб, қолган қисмини сотиш мақсадида Хоразмга олиб кетаётган бўлган.

«Саримой» ЙПХ масканида аниқланган яна бир ҳолат. «Тошкент-Урганч» йўналиши бўйича ҳаракатланиб кетаётган, 1973 й.т. Ю.Х. бошқарувидаги «Нyundai» русумли автомашина кўздан кечирилганда, унинг юкхонасидаги ноутбук жойланган сумка ичидан 133,35 г «опий» гиёҳвандлик воситаси холислар иштирокида процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Ю.Х. Тошкент шахридаги «Фарход» дехқон бозори ҳудудида таниши «Абдували» исмли шахсдан 150 г «опий» гиёҳвандлик воситасини жами 19.500.000 сўм эвазига сотиб олганлигини ҳамда оз миқдорини ўзи истеъмол қилиб, қолган қисмини Хоразм вилоятида сотиш мақсадида олиб кетаётганлигини маълум қилди.

Яна бир ҳолат: ДХХ Бухоро вилояти бошқармаси ҳамда вилоят Божхона бошкармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор-тадбир давомида 1980 й. Андижон вилоятида туғилган, А.Ф. Тошкент шаҳридан Бухоро шаҳрида жойлашган темирчилик цехларидан бирига келган вақтида, унга тегишли бўлган чарм сумка кўздан кечирилганда, унинг ичида 173,15 г «гашиш» гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди.

Бундан ташқари олинган тезкор маълумотлар асосида, Ф.А. Тошкент шаҳрида вақтинча яшаш хонадони кўздан кечирилганда, унга тегишли бўлган куртка чўнтагида ҳам 220 г «гашиш» гиёҳвандлик моддаси топилди. 

Кейинги ҳолат пойтахтимизда қайд этилди. ДХХ ва шаҳар Божхона бошкармаси ходимлари томонодан 1980 й.т. Р.С. Чилонзор туманида 1974 й.т. И.Ш.га 100 г «гашиш» гиёҳвандлик моддасини сотаётган вақтида қўлга олинди. Шунингдек, уларда мавжуд булган 1.550 АКШ доллари ва 2 млн. сўм ҳам ашёвий далил сифатида олиб кўйилди.

С.Р. Чилонзор туманидаги яшаш хонадони кўздан кечирилганда, у ерда 1976 й.т. И.О. ҳамда 1987 й.т. Р.А. тегишли бўлган 195 г «гашиш» моддаси топилди.

Хозирда аниқланган барча ҳолатлар юзасидан ЖК тегишли моддаларига асосан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмокда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг