Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ДХАнинг Наманган вилояти бошқармаси аҳолига 900 мингга яқин хизмат кўрсатди

ДХАнинг Наманган вилояти бошқармаси аҳолига 900 мингга яқин хизмат кўрсатди

Фото: ДХА Наманган бошқармаси матбуот хизмати

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бугун 2 ёшга тўлди. 

Дастлаб, аҳолига 30га яқин давлат хизматлари кўрсатилган бўлса, хозирга келиб, мазкур хизматлар 100 тадан ошди. Ҳар биримиз ҳаётимиз давомида турли масалалар бўйича давлат ташкилотларига мурожаат қиламиз.  Бундай пайтда очиғи навбат кутишлар, сансалорлик, қуйингки, киши руҳиятини салбий томонга ўзгартирувчи омиллар узоқ вақтгача  кайфиятга ҳам ўз таъсирини ўтказади.

Тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун лицензия бериш, мактаб ёшигача бўлган ўғил-қизларни боғчага жойлаштириш бўйича йўлланмалар бериш, хорижлик сармоядорлар иштирокидаги МЧЖларни рўйҳатдан ўтказиш қўйингчи, фуқароларни узоғини яқин қилишдек савобли ишни бошлаганига ҳам мана икки йил тўлди. Шу қисқа вақт мобайнида Давлат хизматлари агентлиги Наманган вилоят бошқармаси туман ва шаҳар давлат хизматлари марказларида 2 миллион 700 мингга яқин аҳолига давлат хизматлари кўрсатиб келинмоқда. Рақамларга эътиборингизни қаратсак;

Давлат хизматлари агентлиги Наманган вилояти бошқармаси туман ва шаҳар давлат хизматлари марказлари орқали 2018 йилда фуқароларга 401 дан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилган бўлса, хизмат турларининг ортиши хисобига мазкур рақамлар жорий йилнинг 1 декабрь холатига олиб таққослаганда қарийб икки баробарга ошган.

Бугунги кунда шиддат билан ўзгараётган замонда турли ҳил муносабатларнинг ривожланаётгани, янгидан-янги товар-алмашинуви ва электрон технологияларнинг ҳаётимизга жадал кириб келаётганлиги барчамизга маълум. 

Тинглаш, тушиниб етиш ва ёрдам бериш, давлат хзиматлари ходимлари ана шу тамойилга доимо амал қилган холда ўз фаолиятини олиб бормоқда. Муҳими хар бир қулайлик, энг авалло халқимиз, фуқаролар учун яратилаяпти. 

Дилмурод Исмаилов,
ДХА Наманган вилоят бошқармаси бошлиғи

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг