Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ДХА навбатдаги матбуот анжуманини онлайн ўтказди. Унда нималар кўрилди?

ДХА навбатдаги матбуот анжуманини онлайн ўтказди. Унда нималар кўрилди?

Скриншот

Давлат хизматлари агентлигининг навбатдаги матбуот анжумани онлайн тарзда бўлиб ўтди.

Анжуманда карантин вақтида давлат хизматлари соҳасининг трансформацияси, 2020 йил ўтган давр мобайнида амалга оширилган ишлар, мавжуд камчиликлар ва кутилаётган новациялар ҳақида Агентлик директори ўринбосари Н.Мухаммадиев сўзлади.

ДХА раҳбарияти, таркибий бўлинмалар раҳбарларидан иборат спикерлар анжуман иштирокчилари саволларига жавоб берди.

Жорий йил январь ойида давлатимиз раҳбари ҳузурида бўлиб ўтган учрашувда Президент томонидан Агентликка қатор топшириқлар берилди. 2020 йил 31 январ куни Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини жадал ривожлантириш бўйича Президент Фармони қабул қилинди.

Мазкур Фармон ҳамда топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида ўтган ҳисобот даври давомида Агентлик томонидан қатор ишлар амалга оширилди. Ҳусусан, давлат хизматлари марказлари томонидан кўрсатилаётган давлат хизматлари тури 140 дан ошди, кўрсатилган хизматлари сони 2,4 млн.тани ташкил қилди;

барча давлат хизматларини (тадбиркорлик субъектларини қайта рўйхатдан ўтказишдан ташқари) республика бўйича экстерриториал тамойили асосида кўрсатиш йўлга қўйилди;

Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги (ЛБМА) билан биргаликда давлат ташклотларида фойдаланиладиган қоғоз қўринишидаги хужжатларни рақамлаштириш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланди. Режага киритилган барча давлат ташкилотлари ўзларининг электрон маълумотлар базаларини шакллантириш ишлари олиб борилмоқда;

энг муҳими, давлат хизматлари кўрсатилишида янада қулайликлар яратиш мақсадида Электрон рақамли имзо сертификатини онлайн олиш имконияти яратилди;

Бунда фуқаролар Марказларга бормаган ҳолда масофадан туриб давлат хизматларини онлайн олиши мумкин.

Ҳозирда чет давлатларда истиқомат қиладиган фуқароларимизга ҳам онлайн Электрон рақамли имзо сертификатини олиш имкониятини яратиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг