Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ЎзА биносини сотувга қўйган Давактивга огоҳлантириш берилди

ЎзА биносини сотувга қўйган Давактивга огоҳлантириш берилди

Маданий мерос агентлиги Давлат активларини бошқариш агентлигига «Шарқ» нашриёти ва ЎзА биноларини аукцион савдоларидан олиб ташлаш юзасидан огоҳлантириш берди.

Маълум қилинишича, бинолар («Шарқ» нашриёти матбаа корхонаси АЖ бинолари) Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил, 4 октябрдаги  846-сон қарори билан Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатига маданий мерос объекти сифатида киритилган.

Объект 1979-1983-йилларда қурилган жами 14 та бино, 2 та бино қисми ҳамда 5 та иншоотдан иборат бўлиб, умумий майдони 60 736,0 м2 ни ташкил этади.

«Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддасига мувофиқ Давлат мулкида турган моддий маданий мерос объектлари давлат тасарруфидан чиқарилиши ва хусусийлаштирилиши мумкин эмаслиги белгиланган.

Шуларни инобатга олган ҳолда Маданий мерос агентлиги томонидан Давлат активларини бошқариш агентлигига ушбу маданий мерос объектини аукцион савдоларидан олиб ташлаш юзасидан 21 сентябрь куни огоҳлантириш берилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Шарқ» нашриёти ва Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги бошқа бинога кўчирилиши, улар жойлашган ҳудуд эса сотилиши ҳақида эълон берилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг