Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Дам олиш куни айрим жойларда ёмғир ёғиши кутилмоқда

Дам олиш куни айрим жойларда ёмғир ёғиши кутилмоқда

Фото:«Xabar.uz»

Республика гидрометеорология хизматининг хабар беришича, 9 декабрь куни мамлакатимизнинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши кутилмоқда. 

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси 5-7, кундузи 8-10 даража бўлади. Шамол тезлиги 7-12 м/сга етиб, ёмғир ёғади.

Фарғона водийсида ҳаво ҳарорати кечаси 0-5, кундузи 7-12 даража бўлиб, ёмғир ёғади.

Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Бухоро ва Навоий вилоятларида ёмғир ёғиб, ҳаво ҳарорати кечаси 2-7, кундузи 5-10 даража бўлади. Туман тушади.

Сурхондарё ва Қашқардарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси 2-7, кундузи 8-13 даража бўлиб, ёмғир ёғади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди, ҳаво ҳарорати кечаси -3-2, кундузи 3-8 даража бўлади. Шамол тезлиги 5-10 м/сни ташкил этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг